Мудофаа соҳасига оид 41 та атаманинг ўзбекча муқобили муҳокамага тақдим этилди

Сақлаш
16:08 / 07.01.2026 30 0

Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши — Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари мудофаа соҳасидаги 41 та хорижий атамаларнинг ўзбекча муқобилларини кўриб чиқиб, муҳокамага тақдим этди.

 

Ишчи орган галдаги тақдим этилаётган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни қабул қилиши ва кўриб чиқишини маълум қилди. Қуйида рўйхат билан танишишингиз мумкин:

 

Аксельбант — Зарҳал боғ(ич);

Амбразура — Шинак;

Атака — Ҳамла;

Барабан(чи) — Ноғора(чи);

Блиндаж — Панажой;

Блокада — Қамал;

Блокпост — Тўсиқпост;

Bronejilet — Зирҳнимча;

Вешмешок — Юкхалта;

Гаупвахта — Тутуқхона;

Горн(чи) — Бурғу(чи);

Диверсант — Қўпорувчи;

Диверсия — Қўпорувчилик;

Дозор — Эровул;

D — УММОН, МЖОН;

Дубинка — Таёқ;

Запал — Чақнаткич;

Каска — Дубулға;

Кокарда — Жиға;

Котелок — Қозонча;

Курсант — Курсант, тингловчи;

Лагерь — Жамлоқ;

Марш — Юриш;

Мишен — Нишон;

Окоп — Хандақ;

Паёк — Паёк;

Планшет — Ёнчиқ;

Полигон — Дала ўқув майдони;

Противогаз — Газниқоб;

Режим — Тартибот;

Ствол — Ўққувар;

Траншея — Хандақ йўлаги;

Тревога — Бонг;

Тренчик — Занжирбоғ;

Трибунал — Ҳарбий маҳкама;

Фортификация — Истеҳком;

Фуражка — Бўрк;

Шеврон — Уқа;

Эмблема — Тануқ.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//