Жамият
Ўзбекистонда ноқонуний йўллар билан минглаб фуқароларни умрага юборган ташкилот аниқланди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Маълумот берилишича, 1984-йилда Андижон вилоятида туғилган аёл, “Жалолқудуқ Авиатранс” масъулияти чекланган жамиятида норасмий турагент вазифасини бажариб, жами 19 547 нафар фуқарони жалб қилиб, ноқонуний умра тадбирини ташкил этган.
МЧЖ томонидан 2024–2025-йиллар давомида фуқаролардан 22 миллион 846 минг 590 доллар нақд пуллар олинган. Бунда давлат ва жамият манфаатларига етказилган жами зарар 1 миллиард 819 миллион сўмдан ортиқ, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича эса 15 миллиард 363 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобланган.
Шунингдек, ташкилот томонидан Саудия Арабистонига юборилиб, оғир аҳволда ҳеч қандай шароитларсиз қолиб кетган жами 534 нафар фуқаро махсус рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинган. Ҳолат юзасидан 14 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 13 киши қўлга олинди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77511
Жамият
56594
Жамият
55786
Жамият
50860
Жамият
//
Изоҳ йўқ