Жамият
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонини 50 тага етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, соддалаштирилган тартибда кириш мумкин бўлган давлатлар сонини 60 тага етказиш ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, консуллик хизматларини рақамлаштириш йўналишида ҳам аниқ кўрсаткичлар белгиланмоқда. Жумладан, консуллик хизматларини амалга оширувчи мобил платформа яратиш ва хизматларни рақамлаштириш орқали ҳозирги 8 500 нафар фойдаланувчи қамровини 100 минг нафарга етказиш режалаштирилган.
Айтилишича, мазкур чора-тадбирлар фуқароларга консуллик хизматларини тезкор ва қулай шаклда тақдим этиш, шунингдек, хорижга чиқиш жараёнларини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Ҳозирги ҳолатга кўра, ўзбекистонликлар учун визасиз сафар қилиш имконияти нисбатан чекланган.
Тўлиқ визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар: 26 та (яъни олдиндан виза олмай кирилади).
Қўшимча равишда, 31 та давлатда виза аэропорт/чегарада (visa on arrival) берилади, 2 та давлатда эса eTA талаб қилинади. Шу тарзда, ўзбек паспорти билан олдиндан виза олмасдан кириш мумкин бўлган йўналишлар жами 60 та деб баҳоланади (визасиз + visa on arrival + eTA).
Визасиз кириладиган давлатлар қаторида, масалан, Арманистон, Озарбойжон, Беларус, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркия, БАА, Малайзия, Таиланд, Хитой кабилар бор.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77510
Жамият
56594
Жамият
55785
Жамият
50859
Жамият
//
Изоҳ йўқ