Жамият
Шу мазмундаги хабарлар тарқалгач, Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакиллари тезкор равишда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланган.
“Афғонистонлик расмийлар ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, мамлакат ҳудудида ўзбек тилининг ишлатилишига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқлигини қатъий таъкидлаб, Афғонистон ҳукумати ва халқи биродар ўзбек халқи ҳамда тилига чуқур ҳурмат билан муносабатда эканини алоҳида қайд этди”, дейилади хабарда.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълум қилишича, ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари пештоқларидаги ёзувларни “ягона стандарт асосида тартибга солиш ишлари” олиб борилмоқда. Мазкур амалиётга кўра, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар бутун мамлакат бўйлаб уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида акс эттирилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари, жумладан Саманган университети учун истисно тариқасида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида берилиши белгиланган.
Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати тарихда илк бор Жоузжон давлат университетида жорий йилдан бошлаб магистратура босқичида “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетини ташкил этишни режалаштирмоқда.
ТИВ вакили сўзларига кўра, ўзбек тилининг халқаро майдондаги нуфузи, ундан кенг ва самарали фойдаланиш ҳамда она тилимизни жаҳон ҳамжамиятида муносиб тарғиб этиш “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир ва доимий эътибор марказимизда бўлиб келмоқда”.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
77510
Жамият
56593
Жамият
55785
Жамият
50859
Жамият
//
Изоҳ йўқ