Жамият
Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар туну кун навбатчиликда туришга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Педагогик жамоага уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифа юкланган директор ишдан олинди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилганда, туман ҳудудидаги 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Х.Н. томонидан педагогик жамоага уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифа юклангани – амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилишлари талаб этилгани аниқланган.
Шунга кўра, Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги буйруғига асосан 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Н. вазифасидан озод этилди. Тизим раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан огоҳлантирилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ