Маданият
Термиз шаҳри ва Бойсун туманида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли драматург ва сценарист, жамоат арбоби Эркин Аъзам таваллудининг 75 йиллик юбилейи нишонланди.
Тадбирда бир қатор ёзувчи ва жамоат арбоблари, шоирлар, шунингдек, Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Бойсун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳам иштирок этди.
Тадбир доирасида Эркин Аъзамнинг асарларидан парчалар ўқиб эшиттирилди, унинг ижоди асосида яратилган фильмлар намойиш этилди.
Хабарда ёзилишича, ёзувчисига таваллуди муносабати билан уй совға қилинган. Буни Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов эълон қилган.
Маълумот учун, яқинда Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг 75 йиллик таваллуди ҳам кенг нишонланган эди. Унда ҳам шоирга Президент совғаси – 3 хонали уй берилган эди.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77469
Жамият
56570
Жамият
55757
Жамият
50826
Жамият
//
Изоҳ йўқ