Махсус комиссия айрим транспорт воситалари ҳаракатини ва қурилиш ишларини чеклаш ваколатига эга

Сақлаш
11:35 / 25.11.2025 7 0

Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Президент фармони билан тузилган, 16 кишидан иборат, Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов раислик қилувчи махсус комиссияга табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш ваколати берилди.

 

 

Хусусан, транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ваколати бўйича:

 

- Тошкент шаҳрида юк ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш амалиётини йўлга қўйиш;

- автотранспорт воситаларининг, шу жумладан давлат рақамига мос равишда тўқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);

- ҳаракатланиши вақтинчалик чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

Махсус комиссия атмосфера ҳавоси сифатига таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиши мумкин бўлади. Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилайди.

 

Қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш ваколати берилади. Оқар сув (дарё ариқ, канал) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатларга эга бўлади.

 

Махсус комиссия шунингдек, Ўзбекистон республикаси президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган топшириқлар, шу жумладан AI-80 маркали бензиндан воз кечиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ижросини ҳам назорат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//