Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиш тартиби соддалаштирилади

Сақлаш
18:12 / 20.08.2021 957 0

 

Очиқ мулоқотда электр тармоқларига уланишдаги жараёнларнинг мураккаблиги,  муддатлар узоқлиги  ва харажатлар юқорилиги,  тадбиркорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани айтилди.

Истеъмолчиларнинг 75 фоизи  20 киловаттгача қувватли электр ишлатадиган кичик цехлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобланади. Лекин уларга ҳам  худди йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилган. Мисол учун,  оддий савдо дўконини электр тармоғига улаш учун  4 та босқичдан ўтиш, 7 миллион сўм харажат  ва бунга камида бир ой вақт талаб этилади.

Келгуси йил бошидан электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар, бир босқичга туширилади. Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати,  20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса  20 кун этиб белгиланади. Ушбу ишлар  Давлат хизматлари марказлари орқали ташкил этилиб,  мунтазам назорат қилиб борилади.

“Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди”, деди Президент.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//