Жамият
15 апрель "Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан Озодбек Назарбеков бошчилигида соҳанинг "Маданият ўлмасин..." номли илк мадҳияси тақдим этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шеър муаллифи ва бастакор Элдор Қаюмов ҳисобланади. Мадҳияни ўзбек эстрадасининг таниқли ижодкорлари, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Озода Нурсаидова, Ғайбулла Турсунов, Жасмин, Шоҳруххон ижро этди. Қўшиқ матни билан қуйида танишиш мумкин:
Маданият ўлмасин...
Шою бўлса шоу, бизнес бўлса бизнес.
Фақат битта илтимос, адабиёт ўлмасин.
Муаммоларда, муомалаларда, яхши гапиринг фақат.
Муҳаббат ўлмасин!
Аҳамият ўлмасин, жамият ўлмасин.
Одам орасида маданият ўлмасин.
Инсон боласида Ҳуррият ўлмасин,
Офият ўлмасин, самимият ўлмасин.
Маданият ўлмасин, ҳуррият ўлмасин,
Қўшиқ, ноласида шеърият ўлмасин.
Ўйнасин-ўйнасин, лазгига ўйнасин,
Номус-у-қадрият ишқида ўйнасин.
Маданият ўлмасин!
Ғолиб бўлса-ғолиб, мағлуб бўлса-мағлуб,
Соғлом бўлса майлига рақобат ўлмасин.
Ҳикояларда, рисолаларда мардлар бўлсин эътироф,
Адолат ўлмасин!
Жасорат ўлмасин, матонат ўлмасин,
Инсон юрагида диёнат ўлмасин!
Салоҳият ўлмасин (садоқат ўлмасин)
Саховат ўлмасин (фазилат ўлмасин)
Маърифат ўлмасин! Маънавият ўлмасин!
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ