Жаҳон
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўш вилояти Олой тумани аҳолиси билан учрашувда мамлакатдаги қишлоқ ва овулларга ортиқ инсонлар исмини қўймаслик ва русча ном бермаслик ҳақида гапирди.
Мамлакат раҳбари ушбу масалага маҳаллий аҳолининг қишлоқлардан бирига Олимбек додҳо номини бериш борасидаги саволига жавобан тўхталди:
«Сизлар гуруҳларга бўлиниб, нега фалончининг эмас, бошқасининг номи берилди, бунга менинг аждодларим муносиброқ эди, дея баҳслашишни бошлайсизлар. Биз буни кўп марта бошдан кечирганмиз. Шундай экан, хафа бўлманг, Олимбек додҳонинг исми аллақачон тарихга ўчмас қилиб ёзилган. Қишлоққа унинг номи берилиши билан у тезроқ ривожланиб қолмайди», дейди у.
Жапаров шунингдек, миллий ўзлик ва маданий меросни мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйича русча ном берилган барча қишлоқлар номларини ўзгартириш режаси ҳақида гапирди. Унга кўра, бу жараён келаси йил якунига қадар тугатилади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77866
Жамият
56790
Жамият
56016
Жамият
51071
Жамият
//
Изоҳ йўқ