“Самарқандда юзлаб ноёб экспонатлар мультимедиа шаклида намойиш этилмоқда” — Саида Мирзиёева

Сақлаш
09:28 / 31.10.2025 10 0

Саида Мирзиёева Самарқанднинг машҳур обидалари — Амир Темур мақбараси, Регистон майдонидаги Улуғбек ва Тиллакори мадрасаларини зиёрат қилди.

 

Президент администрацияси раҳбарининг ёзишича, Мирзо Улуғбек қўлёзмаларидан тортиб Амир Темур тарихи билан боғлиқ архив ҳужжатларигача бўлган юзлаб ноёб экспонатлар энди мультимедиа шаклида ҳам намойиш этилмоқда.

 

“Кенг кўламли реставрация ва экспозицияларни янгилаш ишларидан сўнг Самарқанднинг машҳур обидалари — Амир Темур мақбараси, Регистон майдонидаги Улуғбек ва Тиллакори мадрасалари ўз даврининг асл руҳи ва тароватини сақлаган ҳолда янгича қиёфа касб этди. Мирзо Улуғбек қўлёзмаларидан тортиб Амир Темур тарихи билан боғлиқ архив ҳужжатларигача бўлган юзлаб ноёб экспонатлар энди мультимедиа шаклида ҳам намойиш этилмоқда. Самарқанд — қудрат ва илҳом маскани. Қувонарли жиҳати шундаки, ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси меҳмонлари яқин кунларда ўлкамизнинг қадимий пойтахти бой хазиналарига муносиб баҳо бериш имконига эга бўладилар”, деб ёзди Саида Мирзиёева.​

 

Шавкат Мирзиёев 30-октябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этиб, ЮНЕСКО Бош конференциясининг сўнгги 40 йилда илк бор ташкилот бош қароргоҳидан ташқарида — айнан Самарқандда ўтказилаётгани катта шараф эканини таъкидлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//