
Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танловини эълон қилган эди. Танлов ёшлар орасида катта қизиқишларга сабаб бўлди, жами 300 дан ортиқ иштирокчидан 1000 дан зиёд ижодий иш келиб тушди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра танлов ғолиблари аниқланди.
“Энг яхши видеоролик” номинацияси:
1-ўрин – Бахтияр Қуденов, Қорақалпоғистон Республикаси,
2-ўрин – Беҳзод Шомуродов, Сурхондарё вилояти,
3-ўрин – Мустафо Анваржонов, Фарғона вилояти.
Ушбу номинацияда 1-ўрин – 30 000 000 сўм, 2-ўрин – 20 000 000 сўм, 3-ўрин – 15 000 000 сўм миқдорида мукофотланади.
“СИ ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик” номинацияси:
1-ўрин – Эркин Хушматов, Навоий вилояти,
2-ўрин – Беҳзод Ҳамзаев, Хоразм вилояти,
3-ўрин – Аслиддин Хўжанов, Тошкент шаҳар.
Ушбу номинацияда 1-ўрин – 20 000 000 сўм, 2-ўрин – 15 000 000 сўм, 3-ўрин – 10 000 000 сўм пул билан мукофотланади.
“Энг яхши расмлар тўплами” номинацияси:
1-ўрин – Беҳзод Болтаев, Бухоро вилояти,
2-ўрин – Эъзоза Умрзоқова, Навоий вилояти,
3-ўрин – Беҳзод Собиржонов, Наманган вилояти.
Мазкур номинацияда 1-ўрин – 10 000 000 сўм, 2-ўрин – 8 000 000 сўм, 3-ўрин – 5 000 000 сўм пул билан мукофотланади.
Ҳакамлар томонидан “Энг кўп овоз йиғган видеоролик” номинацияси учун 3 та ижодий иш танлаб олинди. Улар Камрон Раҳматуллаев (Андижон вилояти), Шоҳрух Неъматов (Тошкент шаҳри), Нуржамал Нуруллаэва (Қорақалпоғистон Республикаси). Мазкур ижодий ишлар Oyina.uz порталининг телеграм каналида овозга қўйилди, овоз бериш жараёни 12 октябрь, соат 20:00га қадар давом этади. Овозлар миқдорига қараб 1, 2, ва 3-ўринлар аниқланади. Эслатиб ўтамиз мазкур номинацияда 1-ўрин – 15 000 000 сўм, 2-ўрин – 12 000 000 сўм, 3-ўрин – 10 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритади.
Oyina.uz порталини кузатиб боринг, тез орада янги танловларни эълон қиламиз.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ