Бахтиёр Саидов аввалги вазир буйруғини бекор қилди

Сақлаш
22:31 / 12.01.2022 10067 5

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «Жисмоний тарбия» фани III чоракдан барча синфларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилиши ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Аввалги вазир Шерзод Шерматов буйруғига кўра, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган «Жисмоний тарбия» фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

 

Қайд этилишича, 11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланган.

 

Унга кўра, ўқувчиларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

 

2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 (икки) соатдан ўқитилади.

5 Изоҳлар

Rano

12:01 / 01.01.1970

Раҳбар келади кетади, бир бирини буйруғини бекор қилиш билан овора, халқ таълими тизимини обрўини кўтариш, таълим тизимини яхши томонга ўзгартириш, ўқитувчилар иш ҳақини кўтариш, спорт майдони бўлмаса, спорт майдони қурдириш, янги мактаблар сонини ошириш ва синфда ҳеч бўлмаса болалар сонини 20 тага қисқартириш, сифатли ва болалар ёшига мос ўқув дарсликларни яратиш ва барча ўқувчиларни дарсликлар билан бепул таъминлаш ... яна қанча масалаларни санаш мумкин, шуларни ҳал қилсин

Андирбаева

12:01 / 01.01.1970

Бошлангич синфлар соатлари ставкага тулмайди она тили дарси кискарди. Шу масаланм кайта куриш керак. Она тили соатини купайтириш еки дарс ставкасини камайтириш керак

Xolis Gulmatova

12:01 / 01.01.1970

Boshlanģich sinflar dars soatlarini ham kòrib chiqish kerak,chunki ona tili ,òqish fanlarini qisqartirilgan edi bu tòģri emas deb òylayman oldin har biri 5 soatdan edida endilikda bechora boshlang'ich sinf òqituvchilari bir stavka dars olish uchun boshlari qotgan.

Turdiyeva Aziza Mashrabjonovna

12:01 / 01.01.1970

Ta'limni korrupsiyadan tozalash uchun malaka talabini olib tashlab, 5 yil ped staji bormi, rahbarlikka qo'yish kerak. Shunda kadrlar tozalanadi. Vazir elchi bo'lgan, bu fikrimni tushunadi.

Kamoliddin

12:01 / 01.01.1970

Yomoni geografiyani qisqatrgani bo‘ldi. SHunchun bu vazir yoqmadi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//