Бахтиёр Саидов аввалги вазир буйруғини бекор қилди

Сақлаш
22:31 / 12.01.2022 10075 4

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «Жисмоний тарбия» фани III чоракдан барча синфларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилиши ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Аввалги вазир Шерзод Шерматов буйруғига кўра, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган «Жисмоний тарбия» фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

 

Қайд этилишича, 11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланган.

 

Унга кўра, ўқувчиларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

 

2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 (икки) соатдан ўқитилади.

4 Изоҳлар

Шавкат

12:01 / 01.01.1970

Рахмат сизга Саидов. Спорт залини йўқлиги ўқитувчини муаммоси бўлиб қолувди. Шу муаммони бизни зиммамиздан олдингиз. Ишларингизга омад

Muqaddas Nurmetova

12:01 / 01.01.1970

Xorazm viloyati Yangibozor tumanidan sizga o‘z minnatdorchiligimni bildiraman.Sog‘ salomat yuring .Yurtimiz tinch bo‘lsin.

А. Мамадалиев

12:01 / 01.01.1970

Жуда яҳши иш бўлди. "Мактабда спорт залининг бўлмаслигига жисмоний тарбия фани ўқитувчилари айбдор"- деган маъноаги қарор бекор бўлди. Яна бир шунга боғлиқ масалани муҳтарам вазиримиз хал қилиб берсалар яҳши бўлар эди. Яъни жисмоний тарбия фани дарсларини бошланғич таълим ўқитувчиларига берилиб қўйилгани мааласи. Биринчи ва иккинчи соатларда ўқиш ва математика фанидан дарсларни ўтган ўқитувчи қанақа қилиб спорт кийими кийиб чиқиб, жисмоний тарбияни ўқитиш методикасини пухта эгалламасдан бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия фанидан дарс ўта олади. Ҳаёт кўрсатаяпти, ўқувчилар икки чорак спорт залига қадам босмай ўқишаётганини. Мантиқсиз чиқарилган қарорларни тўғрилаш вақти келди. Яна бир бор вазиримизга муваффақиятлари бардавом бўлишини тилаймиз.

Султан

12:01 / 01.01.1970

Хамми класста вариатив класлардада 2 саатдан отилиу керек

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//