Айрим шахсларнинг чет элга чиқишига қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

Сақлаш
11:28 / 16.08.2025 36 0

Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилади. Қонун билан суд томонидан айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

 

Унга кўра, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланмаган, бироқ Ўзбекистондан чиқиб кетиб, суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши учун асослар мавжуд бўлганда қўлланади.

 

Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.

 

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

 

Судя илтимосномани кўриб чиқиб, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ёки уни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 8
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//