Республика бўйлаб «Менинг маҳаллам» фильми премьераси ўтказилди

Сақлаш
13:51 / 27.07.2025 7 0

27 июль куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Менинг маҳаллам» фильмининг очиқ умуммиллий тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида «Ўзбекфилм» киноконцерни томонидан суратга олинган мазкур фильмда дўстлик, меҳр-оқибат, жасорат, фидойилик, ватанпарварлик каби юксак инсоний қадриятлар тасвирланган.

 

Фильм тақдимоти бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ва республиканинг барча вилоятларида 10 мингдан ортиқ томошабинларга тақдим этилди.

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович, Кинематография агентлиги директори Ризаев Шуҳрат Турсунович ва Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Хасанов Отабек Абдурашидович фильм премьераси муносабати билан сўзга чиқиб, фильмнинг мазмун-моҳиятини юксак баҳолади.

 

 

Шунингдек, Кинематография агентлиги томонидан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказига фильмнинг махсус нусхаси эсдалик совға сифатида тақдим этилди.

 

Премьера доирасида маҳалла институтини кенг тарғиб қилиш, миллий қадриятларни санъат орқали ёритиш борасидаги хизматлари учун бир гуруҳ ижодкорлар «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан мукофотланди:

 

 

- Кинематография агентлиги директори — Ризаев Шуҳратулла Турсунович

- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти — Каримова Дилорам Маликовна

— Фильм режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист — Мигнаров Абдухалил Абдуллаевич

- Фильмда маҳалла раиси образини яратган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист — Абдуллаев Фарҳод Бадалович

- Хонанда, актёр — Собиров Анвар Каримович

 

Тадбирда шунингдек фильм суратга олиниши ва ташкил этилишида фаол иштирок этган қуйидаги ижодкорларга эсдалик совғалар топширилди:

 

Ражабов Сайфулло Ҳамдиллаевич – Кинематография агентлиги директорининг маслаҳатчиси

Муҳамедов Баҳодир Бахтиёр ўғли – «Ўзбекфилм» киноконсерни директори

Усмонов Фарҳод Файзраҳмонович – Картина директори

Раҳимов Муҳаммадали Алижон ўғли – Фильм рассоми

Изамов Жамшид Анварович – «Шуҳрат» медали соҳиби, бастакор

Юсупов Музаффар Миракбарович – Фильм оператори

Ғофуров Сардор Собитович – Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи директори

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//