
Маданият
19 июль куни Кинемотография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Ўзбекфильм давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган "Менинг маҳаллам" мусиқали комедия фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди.
Фильмда ўзбек халқига хос меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, қийин ва қувончли кунларда бир-бирига елкадош бўлиш каби юксак инсоний фазилатлар ёрқин тасвирланган.
Фильмда сценарий муаллифлари – Хуршид Дўстмуҳаммад, Абдуҳалил Мигнаров, постановкачи режиссёр – Абдуҳалил Мигнаров, постановкачи оператор – Музаффар Юсупов, постановкачи рассом – Муҳаммадали Раҳимов, фильм директори – Фарход Усмонов.
"Маҳалла бу ватан ичидаги кичик бир ватан. Мана шу кичик ватан ичида бўлиб ўтаётган турли, ўзимизга жуда таниш бўлган воқеалар фильмда акс этади. У ерда меҳр, оқибат, ҳар хил яхшиликлар ва ёмонликларни ҳам кулгули воқеалар орқали фильмда кўрсатишга ҳаракат қилдим" - дейди фильм режиссёри Абдуҳалил Мигнаров.
"Қисқача айтганда, жуда ёқимли таассуротлар бўлди. Бу портнер билан ҳам биринчи ишимиз бўлди. Биз қайсидир маънода севги ҳеч қачон синовсиз берилмаслигини яна бир бор исботлашга ҳаракат қилдик" - дея актёр Абдурасул Иброҳимов таассуротлари билан бўлишди.
Катта премъера 26 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Жамият
Маданият
Спорт
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ