Жамият
Жорий йилнинг 7 июль куни “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон) қабул қилинди. Унда иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклашга оид чоралар қайд этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинди.
Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- давлат ҳисобини юритиш;
- мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
- иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.
Юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.
"Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.
Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ