Ёшлар куни арафасида бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар давлат мукофоти билан тақдирланди (рўйхат)

Сақлаш
21:04 / 28.06.2025 7 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

 

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:  

 

Абдиганиева Надира Абдиназар қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси;

 

Исмоилов Жамшидбек Рашид ўғли – Тўрткўл туманидаги «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;

 

Иброхимова Райёна Нодирбек қизи – Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Андижон вилояти;

 

Режавалиев Жамшидбек Жасурбек ўғли – Андижон шаҳридаги «Wester Group RJ» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;

 

Деҳқонова Рухшона Шухрат қизи – Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси, Бухоро вилояти;

 

Туксанов Парвиз АбдурахимовичБухоро шаҳридаги «Phoenix Academy» ўқув марказининг SAT имтиҳони бўйича тайёрловчи-мутахассиси, Бухоро вилояти;

 

Адилова Фарзона Алишер қизиЖиззах шаҳри ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти;

 

Турдибоев Акбар Икром ўғлиДўстлик туманидаги «Wegroww Tech» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Жиззах вилояти;

 

Жалилов Абдикаримбек Абдихалил ўғли – «Шўртан газ кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳалар офиси гуруҳи мутахассиси, Қашқадарё вилояти;

 

Ходиева Ситора Шохаббос қизи – Қарши давлат техника университетининг таянч докторанти, Қашқадарё вилояти;

 

Аслонов Аброр Бурхонович – «Navoiyazot» акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш цехи смена катта устаси, Навоий вилояти;

 

Максютова Алина ХуршидовнаНавоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Навоий вилояти;

 

Ахмадалиева Ниҳолахон Фозилжон қизиТошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро молия кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти;

 

Мамадалиев Захириддин Сайфиддин ўғлиНаманган шаҳридаги «Nightmare Labs» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти;

 

Қудратов Шохрух Одил ўғлиСамарқанд шаҳридаги «Polyglot school» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти;

 

Салимова Махбуба Хидирбай қизи – Самарқанд давлат университетининг 1-босқич магистранти, Самарқанд вилояти;

 

Абдуалимов Алишер Самандар ўғлиСирдарё туманидаги «Sir uni xizmati» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти;

 

Жўрабоева Зиёда Олимжон қизиГулистон туманидаги «Озодбек туҳфаси» фермер хўжалиги механизатори, Сирдарё вилояти;

 

Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғлиТермиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;

 

Хакимжонова Ситорахон Абдуқахор қизиСариосиё туманидаги «Sitora Profession» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти;

 

Маматқулов Қаҳрамон Ўктам ўғлиБекобод шаҳридаги «Ibrat xos obod» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти;

 

Садикова Феруза Равшанбек қизиТошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси;

 

Махмудов Саидахмадхон Саидахрорхон ўғлиМарғилон шаҳридаги «Textile Group and Gold» хусусий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти;

 

Набиева Сабина Шерзод қизи – Америка Қўшма Штатларининг Аризона университети 3-босқич талабаси, Фарғона вилояти;

 

Очилова Мафтуна Омонжон қизиУрганч шаҳридаги «Нурли ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти;

 

Юсупов Дилшодбек УлуғбековичУрганч шаҳридаги «Diip logistech» масъулияти чекланган жамияти директори, Хоразм вилояти;

 

Қурёзова Шоҳсанам Озодбой қизиКамолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси, Тошкент шаҳри;

 

Халиков Шерзод ЯкубжановичЯшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри;

 

Абдихоликов Бобир Алишер ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

 

Бўтаева Гуласал Тошқул қизиТошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси;

 

Ғойибова Орзугул Умаровна – «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти, «TOP-100 Uni» лойиҳаси раҳбари;

 

Исроилова Азиза Илҳом қизи – «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумот таҳлилчиси, дастурчи;

 

Камбаров Асрор Авазович – «Uzbekistan аirways» акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти «А-320» ҳаво кемаси учувчиси;

 

Мухторов Сардорбек Нуроли ўғли«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти;

 

Сабиров Нариман РуслановичАкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими шифокор-эндоскописти;

 

Саипова Фотима Дилшод қизи – Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси;

 

Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизиШахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//