
Жамият
Ижтимоий тармоқларда “метрода тирбандликлар кузатилмоқда” мазмунидаги хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” ДУК бунга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугунги кунда ҳар бир йўналишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолатда поездлар ҳаракати жадвал асосида йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, доимий равишда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўналишларда поездлар сони оширилиб, қўшимча захира поездлар ҳам ҳаракатланмоқда.
Телеграмъдаги каналларнинг бирида метрополитеннинг “Беруний” бекати тасвирланган ҳолда “Ҳар куни ишдан қайтишда 5 та метро ўтказиб, 6- ёки 7-сига зўрға чиқиб кетишга тўғри келмоқда” мазмунидаги маълумот тақдим этилган. Одам ниҳоятда кўп, метро қатновининг ораси чўзилгани айтилган. Метрополитен бу маълумот бўрттирилган (ёлғон) эканини билдирди.
“Тошкент метрополитени” ДУК масъул ходимлари томонидан охирги 1 ой давомида “Беруний” метро бекатидаги барча камералар тўлиқ ўрганиб чиқилганда бекатда бу каби ҳолат юз бермагани аниқланган.
“Айтиш мумкинки, бундай ҳолат ҳақиқатга тўғри келмайди ва омма олдида ташкилот обрўсига путур етишига олиб келади”, дейилади хабарда.
Метрополитен маъмурияти ижтимоий тармоқ фаолларидан бу каби ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини, шунингдек, бунинг учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлигини эслатди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ