
Илм-фан
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистоннинг 12 та олий таълим муассасаси “ТҲЕ Impact Rankings 2025” рейтингида Топ-1000 талик университетлар рўйхатига кирди, деб хабар берди.
18-июнь куни нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Times Higher Education томонидан “ТҲЕ Impact Rankings 2025” натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида мутлақ етакчига айланди.
Агентлик университетларнинг БМТ томонидан белгиланган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) қўшган ҳиссасини таҳлил қилди. Унда Ўзбекистоннинг 59 та олий таълим муассасаси қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич минтақадаги энг юқори натижа ҳисобланади.
Айтилишича, Ўзбекистоннинг 12 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг Топ-1000 талик университетлари рўйхатидан муносиб ўрин олди. Улар орасидан 3 та университет рейтингнинг энг юқори — 201–300-бандида қайд этилди:
– Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 201-300
– Ўзбекистон Миллий университети – 201-300
– “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети – 201-300
– Тошкент давлат юридик университети – 301-400
– Самарқанд давлат университети – 401-600
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 401-600
– Бухоро давлат университети – 601-800
– Самарқанд давлат тиббиёт университети – 601-800
– Навоий давлат университети – 801-1000
– Тошкент давлат педагогика университети – 801-1000
– Тошкент давлат техника университети – 801-1000
– Тошкент ахборот технологиялари университети – 801-1000
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ