
Жамият
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали реконструкциясининг дастлабки босқичи якунланди. Биринчи босқичда залнинг фақат ўнг қисми янгиланди, умумий майдони кенгайтирилиб, автотранспорт ва автобуслар учун янги йўлак, 120 ўринли автотураргоҳ қурилди ва яшил ҳудуд барпо этилди.
Бино фасадининг кенгайиши учиб келиш зали майдонини 2100 квадрат метрга ошириш имконини берди. Натижада божхона ҳудуди кенгайтирилди, қўшимча юк карусели ўрнатилди, терминал ичида кутиб олувчилар учун илк бор 120 ўриндиқли ҳудуд ташкил этилди.
Шунингдек, кутиб олувчилар майдонидан ташқари қисқа муддатли тўхташ учун залга туташган махсус ажратилган йўлак очилган. Аэропорт хизматларига кўра, энди зал олдигача ҳам такси, ҳам шахсий автомобиллар ва автобусларда кириш мумкин. Йўлакда туриш вақти жўнаб кетиш залидаги йўлак каби 10 дақиқани ташкил этади.
Реконструкциянинг иккинчи босқичини 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Бунда қўшимча юк ташиш камарини ўрнатиш, кафелар, дўконлар ва бошқа хизматлар жойлашган кутиб олувчилар ҳудудини кенгайтириш назарда тутилган.
Якуний босқич – келиш ва жўнаш залларини ягона терминал мажмуасига бирлаштиришдир. Ишлар якунлангач, терминалнинг умумий майдони 10 минг квадрат метрдан ошиши, ўтказиш қобилияти эса соатига 2400 йўловчига етказилиши кутилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ