Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ