
Маданият
2025 йил 11-13 сентябрь кунлари Нукус шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган Борсакелмас шўрхоклигида ноёб «Ёнар» тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда туризм қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, фестиваль Туризм қўмитаси ва «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали билан ҳамкорликда ўтказилади.
Тадбир туризмни ривожлантиришда навбатдаги қадам бўлиб, нафақат бутун дунё сайёҳлари ва ижодкорларининг эътиборини жалб этади, балки минтақанинг жадал ривожланаётган маданият ва инновациялар маркази сифатидаги имиджини мустаҳкамлайди, иқтисодий ўсиш ва барқарор тараққиёт учун янги имкониятлар яратади.
Ахборот матнида қайд этилишича, «Ёнар» шунчаки ижодий ва санъат инсталяциялари кўргазмаси эмас, балки минтақанинг маданий бойлигини намоён этадиган ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қиладиган инновацион сайёҳлик лойиҳаси бўлади. Фестиваль ғояси машҳур «Burning Man»га ўхшаш бўлиб, ижодий туризмни ривожлантириш ва бутун дунёдан рассом, мусиқачи ҳамда ижодий жамоаларни жалб этиш учун янги имкониятлар яратади.
Таъкидланишича, биринчи «Ёнар» доирасида камида бешта йирик инсталяция барпо этиш мўлжалланган. Иштирокчилар анъанавий ўтов ёки чодирларда яшайди, электр таъминоти эса генераторлар ёрдамида амалга оширилади. Фестивалда савдо-сотиқ мутлақо йўқ: яшаш ва ижод қилиш учун барча зарур шароитлар жамиятнинг ўзи томонидан яратилади ва баҳам кўрилади.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ