1-июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Сақлаш
16:35 / 29.05.2025 9 0

Айрим оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади

«Қизил» тоифага киритилган оилаларнинг «аъло» баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари миқдоридаги махсус стипендия берилади.

 

Автомобилларни чегарадан ўтказишда электрон навбат тизими йўлга қўйилади

Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

 

Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календар ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

 

Радарлар йўл чизиғини босган автомобилларга жарима ёзмайди

Жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – «стоп-линия» (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

 

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

 

Йўлларни таъмирлаш ишлари фақат кечқурун амалга оширилади

Шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

 

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

 

Ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланади

Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

 

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жами жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади.

 

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

 

Хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганларга фоизсиз қарз берилади

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

 

Шунингдек, нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

 

Хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олади

Хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 250 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

 

«Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилади

Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури ишга туширилади.

 

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;

🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.

 

Ушбу ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

 

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади

2026-йил 1-январдан эса ушбу имтиёзлар  фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади.

 

Булар:

▪️ давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда «сариқ» тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, «қизил» тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;

 

▪️ камбағал оилалар «қизил» ёки «сариқ» тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;

 

▪️ «қизил» тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

 

3 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим амалда бўлади

Баҳрайн Қироллиги, Қувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади

 

«Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» амалиётга татбиқ қилинади

Июнь ойидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари «Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» этиб белгиланади.

 

Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади

Республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама қўшилади.

 

Шу билан бирга, «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури доирасида аҳоли учун қулай шароитлар йўлга қўйилади:

▪️ тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади;

 

▪️ аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;

 

▪️ «Она ва бола» хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия берилади

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача субсидия ажратилади.

 

Бунда:

🔹 субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

 

🔹 жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади

 

Kambag‘al oilalarga davlat xizmatlaridan foydalanish uchun chegirmalar beriladi

Qonunchilikka ko‘ra, davlat xizmatlaridan foydalanish uchun bojlar, yig‘imlar va boshqa to‘lovlarni to‘lashda «sariq» toifaga kiritilgan oilalarga 50 foiz, «qizil» toifaga kiritilgan oilalarga esa 75 foiz miqdorida chegirmalar qo‘llaniladi.

 

Ma’lumot uchun: 2025-yil 15-maydan Kambag‘al oilalar reyestriga kiritilgan va ushbu reyestrga tushish xavfi bo‘lgan oilalarni «qizil», «sariq» va «yashil» toifalarga taqsimlash va ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash choralarini ularning toifasiga qarab ko‘rsatish belgilangan.

 

Ko‘p kvartirali uy-joylarda hisoblagichlar majburan o‘rnatiladi

ko‘p kvartirali uy-joylar va binolarning ichki issiqlik va issiq suv tarqatuvchi tizimlarining qurilishi, inshootlar va tarmoqlarda hisoblagichlarning to‘liq o‘rnatilishi majburiy hisoblanadi.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//