
Иқтисод
16-22 март кунлари вилоят ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов, Ромитан, Шофиркон, Жондор туманлари ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари ва тадбиркорлардан иборат Бухоро вилояти делегацияси Хитойнинг Шенчжен, Зоншанг ва Шенянг шаҳарларида бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, делегация вакиллари "High Class Solar Light Co. LTD", "Guangdong Chant Group Inc", "Taili Group", "Yoye Wisdom" ҳамда "!Lesso Group" каби Хитойнинг йирик ишлаб чиқариш компаниялари фаолияти билан яқиндан танишишди, ҳукумат ва йирик компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказилган.
Унда ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, Бухорога инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Шенян шаҳар мерининг ўринбосари Лю Кебин билан учрашувда икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳаларда, шу жумладан, таълим, туризм ва соғлиқни сақлаш йўналишлари бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Ляонин провинциясининг Халқ ҳукумати вице-губернатори Шан И билан расмий учрашувда эса минерал ресурслар, саноат зоналарини ташкил қилиш ва қурилиш омборларини ташкил қилиш лойиҳалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Учрашув натижасида Ляонин провинцияси ва Бухоро вилояти ўртасида Биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича Меморандум имзоланди.
Шунингдек, Шенчжен ва Шенян шаҳарларида Инвестиция форумлари ўтказилиб, Ўзбекистоннинг Гуанджоудаги Бош консулхонаси ва Гуанджоу шаҳри Тижорат-инвестиция палатаси билан ҳамкорликда «Шенчжен – Бухара» форуми ташкил қилинган. Форумда Хитойнинг 60 та етакчи компаниялари иштирок этди. Музокаралар натижасида Shenzhen Water Technology, Ampere Energy Technology, ENERMALL каби йирик компаниялар билан келишувларга эришилди.
Бухоро вилояти ва Ляонин провинцияси ҳукумати ўртасида ўтказилган форумда провинциянинг 40 та йирик компаниялари билан билан G2B учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар якунига кўра, "Qitong Tea" компанияси билан қиймати 10 млн АҚШ долларилик чой плантациялари ва чой ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича бўйича меморандум имзоланди.
Шунингдек, чой ишлаб чиқариш, "Highclass Solar Light Co. LTD" компанияси билан ёруғлик технологиялари (ЛEД диодлар) ишлаб чиқариш, Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуриш, "Guangdong Chant Group Inc" компанияси билан Бухорода 5 минг хонадонли турар жой маскани қурилиши доирасида когенерация лойиҳасини амалга ошириш, "Taili Group" компанияси билан кадрларни тайёрлаш учун академия ташкил этиш, Ўзбекистонда маркетинг платформасини ташкил этиш, "Yoye Wisdom" компанияси билан текстиль маҳсулотларини локализация қилиш ва Европага экспорт қилиш, "Lesso" компанияси билан қурилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳам келишувларга эришилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ