Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)

Сақлаш
17:01 / 07.03.2025 92 0

Тадбир аввалида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, муҳтарама оналар, азиз опа-сингилларни байрам билан самимий қутлади.

 

 

 

 

«Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади. Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди давлат раҳбари.

 

Маълумот учун, Президентнинг жорий йил 3 мартдаги қарори билан 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан, 4 мартдаги фармонга мувофиқ, меҳнат фаолияти ва жамоат ишларида катта натижаларга эришган бир гуруҳ аёллар орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

 

Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//