Жамият
Кеча ижтимоий тармоқларда «1 мартдан ойлик ва нафақалар ошиши» ҳақида хабарлар тарқалди.
Уларда айтилишича, жорий йилнинг 1 мартидан ойлик ва нафақалар 10 фоизга, кейингиси эса 1 августдан яна 10 фоизга оширилади. Бунинг натижасида «2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларда 20 фоиз ўсиш бўлади». Мазкур хабарлар расмий тасдиқланмаган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
«Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз», дейилади вазирлик муносабатида.
Таъкидланишича, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.
Вазирлик ишончли манбаларга таянишни, текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77654
Жамият
56684
Жамият
55899
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ