1 февралдан нималар ўзгаради?

Сақлаш
16:52 / 31.01.2025 9 0

«Оналар маскани» ташкил этилади

Оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.

 

Боғчаларда тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш йўлга қўйилади

Тажриба-синов тариқасида 2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳридаги, 2025 йил 1 июлдан эса қолган барча давлат МТТларида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

 

Оилавий болалар уйини ташкил этишда янги тартиб жорий этилади

Оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади.

 

Шунингдек, 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар эса оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади.

 

Бундан ташқари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

 

Ишсизлар талаб талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Касбий кўникмалар марказларида иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилади.

 

Касбга ўқитиш амалиётида камбағал оилалар аъзоларининг ўқиш пули тўлаб берилади

Касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

 

Мазкур санадан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими синов тарзда жорий қилинади.

 

Ҳокимликлар ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тўхтатилади

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тугатилади.

 

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бошланади

1 февралдан «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади.

 

Умра ва ҳаж зиёратчиларига эмланиш талаб этилади

Виза туридан қатъи назар, Саудия Арабистони ҳудудига келаётганларга менингитга қарши эмлаш талаб этилади. Бунда келувчилар тўрт компонентли Неиссериа вакцинаси, полисахарид ёки конюгирланган вакцина билан эмланишлари шарт.

 

Поезд чипта нархлари кўтарилади

Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг ВИП, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тез юрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилади.

 

Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Бунда вилоят «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Ангрен иссиқлик энергияси» ДУК, Чирчиқ «Иссиқлик энергияси» ИЧК, «Олмалиқ иссиқлик манбаи» МЧЖлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар ушбу ҳаволада кўрсатилганидек белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

16:52 / 31.01.2025 0 10
1 февралдан нималар ўзгаради?

//