Илм-фан
Сиз вақтни қандай ҳис қиляпсиз? У тезлашгандекми ёки доимгидек? Хўш, тезлашгандек туйилса, бу қачондан бошланди? Албатта, бошлаган ишингизни ниҳоясига етказолмаганингизда, сиз буни сезгансиз.
Хуллас, сизнинг вақт ҳақидаги тахминингиз тўғри, яъни бу алдамчи ҳиссиёт эмас.
Мутахассислар ҳозирги кунда 1 сутка 24 соатдан иборат эмас дея жар солмоқда. Ҳа, ишониш қийин.
Экспериментга кўра, агар 1980 йилда 1 сутка 24 соатдан иборат бўлса, ҳозир бу 16 соатга тенг. Хўш, нега буни биз сезмаймиз? Ахир соатлар вақтида ишлаяпти, қуёшнинг чиқиш ва ботишида ҳам нуқсон йўқку.
Ўз фикрини исботлаш учун тадқиқотчилар Шуман резонансига мурожаат қилишди.
Маълумот учун, Шуман резонанси бу Ер юзаси ва ионосфера орасидаги тебранишнинг табиий частотаси ҳисобланади. Бу тебраниш худди инсон юрак урушига ўхшайди ва у Ер «пульси» деб аталади.
2000 йилдан бери Шуман резонанси билан тажриба қилиб келаётган немис олими ҳақиқатдан ҳам Ернинг пульси тезлашганини, сайёранинг айланиш тезлиги ошганини аниқлади. Бироқ бу Ернинг доимги фаолиятида сезилмайди. Яъни ички муҳитда ҳеч нарса ўзгармайди. Жараён бир хил давом этади. Фақат улар энди тезликда ўтиб боради. Вақт ҳам, фасллар ҳам.
Тадқиқотчининг айтишича, узоқ вақт давомида Ернинг пульси барқарор бўлган ва натижа 7,83 Гтс ни ташкил этган. Аммо 20-асрнинг охиридан бошлаб частота ўсишни бошлаган. Бугунги кунда ўзгариш аллақачон 16 Гтс га етган. Бу шуни англатадики, 1 сутка энди 24 соатдан иборат эмас. Одатдаги соатларда вақтни кўрсатиш ўзгармагани учун эса биз ҳеч нарсани сезмаймиз. Чунки биз вақт оқимига шўнғиб кетганмиз. Аммо атрофимиздаги нарсалар жуда тез ўзгаради.
Инсон танамиз сайёра ичидаги вақт бирлигига мувофиқ яшайди. Ушбу ритмлар бузилганда, бу бизнинг соғилигимизга бевосита таъсир қилади. Мисол учун, агар Ернинг частотаси ошса, кўпчилик безовталик, ташвиш ёки аксинча, ҳатто энергиянинг кучайишини бошдан кечира бошлайди. Бундай ҳолатлар танамизнинг янги шароитларга мослашишга уриниши туфайли юзага келиши мумкин.
Баъзи олимлар ва эзотерик назария тарафдорлари «вақтнинг тезлашиши глобал ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Биз моддий бойликдан кўра маънавий-ахлоқий қадриятлар муҳимроқ бўладиган тараққиётнинг янги босқичи остонасида турибмиз. Бу босқичда вақт бизнинг фикрлашимиз ва ҳаётга ёндашувимиздаги ўзгаришларни акс эттира бошлайди», дейди.
Сўнгги 20 йил ичида технологик тараққиёт ҳайратланарли бўлди. Смартфонлар, сунъий интеллект, квант ҳисоблашлари шунчаки тасодифий ҳодисалар эмас, балки сайёрада рўй бераётган глобал ўзгаришларнинг бир қисмидир. Эҳтимол, вақтнинг тезлашиши бизни янада тез янги технологияларни ўзлаштиришга ва эскириб кетадиганларини йўқ қилишга ундамоқда.
Лекин вақтнинг тезлашиши билан боғлиқ кўплаб назарияларга қарамай, мутахассислар вазмин қарашларга амал қилмоқда. Ернинг электромагнит майдонларидаги ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам қайд этилмоқда, аммо ҳозирча вақт нима учун тезроқ сезила бошлаганига ҳеч қандай изоҳ йўқ. Бу атмосферадаги табиий жараёнлар, глобал иқлим ўзгариши ёки шунчаки бизнинг дунёмиз ахборот билан тўлиб кетганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қўшимча маълумот, тадқиқотчилар юқори аниқликдаги атом соатлари билан тажриба ўтказиб, осмонўпар биноларнинг юқори қаватларида вақт тезроқ ҳаракат қилишини исботлаган. Аниқланишича, Ернинг тортишиш кучи пастки қаватларга қараганда юқорида камроқ бўлар экан. Шунинг учун ҳам улар юқори қаватларда яшовчи одамлар тезроқ қарийди деган фикрга келишган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ