Жамият
Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон компанияларига ўз ҳудудида геология қидирув ишларини олиб бориш ва углеводородларни қазиб олишга лицензия берди, деб хабар берди Газета.uz.
Хабарга кўра, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов бу ҳақда «Янги Ўзбекистон йўли — дунё эътироф этган ҳақиқат» ҳужжатли фильмида маълум қилган.
«Бу биринчи босқич бўлади, албатта, бу натижасига қараб, яна-да буни кенгайтириш, янги майдонларда биргаликда ишлаш режалаштирилган. Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодиёти учун самара келтирадиган лойиҳа сифатида амалга ошириш кўзда тутилган», деган вазир.
Маълумот учун, сентябрь ойида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари Тути-Майдон газ конини ўзлаштириш ишларини бошлаган эди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Маданият
77326
Жамият
56477
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ