
Жамият
2025-йил 6 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳукумат аъзолари ва маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларининг коррупцияга қарши курашишдаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, улар томонидан бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтиришдан иборат.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан бир қаторда, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасида номзоди кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда ўз фаолият дастури билан бирга тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳам тақдим этиши белгиланмоқда.
Фракция аъзоси Дилдора Камолованинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши курашишда фақат жазо чоралари эмас, балки масъул раҳбарларнинг дастурий ёндашуви ҳам муҳим бўлиб, номзодлардан шундай режаларни тақдим этиш талабининг белгиланиши тизимда очиқлик ва жавобгарликни кучайтиради.
Йиғилишда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши раҳбар лавозимларга тавсия этилаётган шахсларнинг давлат хизматини очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилган.
Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланган.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинган.
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ