Спорт
Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
«Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди», дея хабар берди УФА.
Маълум бўлишича, мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:
▪️ Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, «Ювентус», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да ишлаган);
▪️ Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий («Беневенто», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да фаолият юритган);
▪️ Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, «Сампдориа» ва «Спал» клубларида ишлаган).
Хабарларга кўра, Каннаваро билан 2+3 кўринишида шартнома тузилган. Терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе эса Жаҳон чемпионатида Каннаварога ёрдамчи бўлади.
.jpg)
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ