Физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофотининг 2025 йилги совриндорлари аниқланди

Сақлаш
16:48 / 06.10.2025 5 0

2025 йилги Нобель мукофотлари бугун 6 октябрдан бошлаб ўз ғолибларини эълон қила бошлади. Бу ҳақда Каролинска университети Нобель ассамблеясининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

 

Физиология ёки тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти Мэри Брунков, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига “Периферик иммунологик толерантликдаги кашфиёти учун” тақдим этилди. Улар иммун тизими қандай бошқарилишини аниқлаган.

 

Организмдаги иммун тизимини бошқариш керак. Акс ҳолда, у ўз тана аъзоларимизга ҳужум қила бошлайди, дейилади мукофот эгаларининг кашфиётига оид ассамблея пресс-релизида. Мэри Брункоу, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучи Физиология ёки тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофотига Периферик иммунологик толерантлик борасидаги новаторлик (Иммун тизими томонидан тана органларига зарар етишига тўсқинлик қилиш) кашфиёти учун лойиқ топилди. Лауреатлар иммун тизими ҳимоячиларини –  регулятор Т-лимфоцитларни аниқлаган.

 

“Уларнинг кашфиёти иммун тизимининг қандай ишлаши ва нима учун ҳаммада ҳам жиддий аутоиммун касалликлари ривожланмаслигини тушунишимизда ҳал қилувчи роль ўйнайди”, дейди Нобель қўмитаси раиси Олле Кемпе.

 

Муковотларнинг турли йўналишлар бўйича совриндорлари ойнинг 13 октябрь санасига қадар аниқланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//