
Жамият
Ўзгидромет 10 октябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади.
Ҳарорат кечалари +8– +13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида +20– +25 даражада бўлади. Ҳафта охирига келиб +23– +28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30– +32 даражагача кўтарилади.
10 октябрь – жума куни республика шимолининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво, асосан, бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +22– +24 даражани ташкил этади.
Ҳафта давомида кечалари +9– +12 даража, кундуз кунлари +23– +26 даражада атрофида бўлади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ