Илм-фан
Агар эрталаб уйқудан бошингиз оғриб уйғонсангиз, бу сизнинг қандай ухлаганингизга боғлиқ бўлиши мумкин.
Гап шундаки, инсон уйқу вақтида қорин билан ётиб қолса, унинг нафаси сиқилади. Шу вақтда танада уйқу апноэси содир бўлади. Яъни, қонда карбонат ангидрид газининг миқдори ортиб кетади ва нафас вақтинча тўхтаб қолади. Оқибатда, киши уйқудан дам олгандай бўлиб уйғонмайди.
Мутахассиснинг фикрича, қорин билан ухлаш кислород билан таъминланишни чеклайди. Бу эса бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин.
Уйқу апноэси сабаб бўладиган бош оғриғи одатда уйғонгандан кейин пайдо бўлади ва бир неча соат ичида ўтиб кетади.
Кўпчилик бундай ухлашни ўзи учун қулай деб ўйлайди. Аслида эса энг ёмони мана шу тарзда ухлашдир. Масалан, киши мазкур ҳолатда ётиши учун бошини бир томонга буриши керак бўлади. Бу бурилиш эса умуртқа поғонасининг текис турган тузилмасини бузади. Натижада бўйин мускуллари зўриқади ҳамда нервлар сиқилиб қолади.
Вақт ўтиши билан бу зўриқиш бош ва елка, ҳатто қўллар оғришига дучор қилади.
Бундан ташқари, ухлайдиган жой ҳам бош оғриғи учун етарли асос бўлиши мумкин. Яъни, агар жуда иссиқ ёки жуда совуқ хонада ухлаш уйқу жараёнини бузиб, мушакларнинг кучланиши ва безовталанишига олиб келади. Намлиги паст муҳит эса бурун йўлларини қуритади ва бошда оғриқ уйғотади.
Шунингдек, жуда кам ва кўп уйқу ҳам бош оғриғига олиб келиши мумкин. Мунтазам уйқу жадвали тананинг меъёрида ҳордиқ чиқаришини тартибга солади. Безовталик билан уйғониш эса салбий таъсир қилади.
Мутахассис уйқу ҳолатини ўзгартиришни тавсия қилади. Агар қорин билан ухлашдан воз кечишнинг имкони бўлмаса, унда пастроқ (юпқароқ) ёстиқ билан ухлаган маъқул.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ