Илм-фан
Дунёдаги энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар ҳақида эшитганмисиз? Сизнингча қайси халқ китоб ўқишни севади?
World Population Review'нинг тақдим қилган маълумотига кўра, АҚШ, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция ва Италия энг кўп китоб ўқиш бўйича кучли бешликдан жой олган.
Ажабланадиган жойи йўқ. Масалан, нима учун АҚШ рейтингнинг энг юқорисида жойлашган? Сабаби америкаликлар ҳафтасига 7 соат китоб ўқишар экан. Бу эса йилига 357 соат ёки қарийб 15 кун дегандир.
2-ўринда турган ҳиндлар эса ҳафтасига америкаликлардан атиги 5 дақиқага камроқ китоб ўқийди. Бу эса йиллик 14,5 кунга тўғри келади.
3-ўринни банд қилган Буюк Британияда эса инглиз ҳафтасига 6,5 соат китоб мутола қилади(йилига 343 соат). Кейинги 4- ва 5-ўринларни эгаллаган Франция ва Италияда аҳоли бир ҳафтада 5 соатдан ортиқ вақтини китоб ўқишга сарфлайди (Францияда ҳафтасига 5 соату 50 дақиқа, Италияда 5 соату 20 дақиқа).
Юқорида саналган давлатлар аҳолисининг китоб ўқишига ҳавас қилса арзийди. Чунки у ерда яшовчилар йилига 10 тадан ортиқ китобни ўқиб тугатади. Масалан, ўртача ҳисобда 1 нафар америкалик 17 та, 1 нафар ҳинд 16 та, 1 нафар британиялик 15 та, бир нафар француз 14 та, бир нафар итальян бўлса 13 та китобни бир йилда ўқиб, тамом қиларкан.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, давлатлар мутолаани турли йўллар билан амалга оширади. Жумладан, гарчи интернет нашрлари яхши ривожланган бўлсада, америкаликлар электрон ёки аудио китоблардан кўра кўпроқ босма китобларни ўқишни маъқул кўради. Британияда ҳам китоблар рекорд даражада сотилади.
Қуйида энг кўп китоб ўқийдиган ТОП-10 та давлат келтирилган:
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ