Ақлли одамнинг сифатлари қандай бўлади?

Сақлаш
17:47 / 27.12.2024 8 0

Илмий ёки технологик соҳа билан шуғулланадиган одамларнинг иш жойлари ёки уйлари доим тартибсиз бўлади. Буни ҳаммамиз кузатганмиз. Олимларнинг таъкидлашича, бу тасодиф ёки вақт етишмаслигининг оқибати эмас.

 

Аслида тартибсизлик бошқаларнинг фикри ва анъанавий қарашларидан холи бўлиб, янги ғояларга интилишни англатиши мумкин. Бунинг тескариси эса сизни албатта лол қолдиради, яъни тартибли одамлар умумеътироф этилган қоидаларга бўйсунувчан, бошқаларнинг фикрига қизиқувчан бўлади.

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одам бир дақиқада қанчалик қўпол сўзларни эслай олса, унинг ИҚ даражаси шунчалик юқори бўлади. Психологлар эса тартибсиз гапирадиганлар иложи борича мажозий ва ифодали гапиришга, умумий қабул қилинган қоидаларга бўйсунмасликка мойил бўлишини таъкидлайди.

 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар юқори даражада ақлий салоҳияти бор одамларнинг ярим тунда ухлаш одати борлигини ҳам аниқлашган. Бундай инсонлар бошқаларга қараганда кўпроқ ғояларни ўйлаб топади. Уларнинг мияси яхши ишласада, кун давомида ўзларини қизиқтирган маълумотларни ўзлаштиришга вақт тополмайди.

 

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, инсон геноми(генлар тўплами)да ақлнинг ривожланиши учун масъул бўлган генларнинг бутун гуруҳи мавжуд: геномда бундай генлар қанчалик кўп бўлса, инсоннинг муваффақиятга эришиши шунча юқори бўлади. Бироқ яна бир диққат қиладиган томони, бундай одамлар қанчалик ақлли бўлса, уларнинг фарзанд кўриш эҳтимоли ҳам шунчалик кам бўлади. Масалан, ўртача олганда «генетик ақлли» одамларнинг ота-она бўлиш эҳтимоли 6 фоизга камроқ экан (Маълумотлар юз мингдан ортиқ Исландия аҳолисининг ДНКсини ўрганиш натижасида олинган).

 

Тадқиқот хулосасида келтирилишича, ақлли инсонларнинг сони камайиб бормоқда. 1990 йилга нисбатан олганда ҳозирда «ақлли» генлар комбинациясига эга бўлган одамларнинг улушида пасайиш мавжуд.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//