Олтин Ҳумо–2024. Кино соҳасида йилнинг энг яхшилари аниқланди

Сақлаш
09:31 / 27.12.2024 20 0

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «ОЛТИН ҲУМО–2024» миллий кинотақдимотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда кино соҳасидаги йилнинг энг яхшилари бир қатор номинациялар бўйича эътироф этилди. Булар:

▪️ «Энг яхши фильм» – «Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильми;

 

▪️ «Энг яхши ҳужжатли фильм» – «Шамол одамлари» фильми;

 

▪️ «Энг яхши анимацион фильм» – «Беруний саргузаштлари» анимацион фильми;

 

▪️ «Энг яхши овоз режиссёри» – Абдуқаҳҳор Каримов («Севдо» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши кино бастакори» – Дониёр Агзамов («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши графика иши» – Лазизхон Ғаниев («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши монтаж иши» – Темур Киясов («Уч қаҳрамон» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши грим рассоми» – Маҳбуба Эсонова, Римма Воронова («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши либос бўйича рассом иши» – Зуҳра Ғаниева («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши рассом иши» – Қазақбай Хожамуратов («Ажиниёз» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши сценарий» – Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедов («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши оператор» – Азизбек Норматов («Уч қаҳрамон» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши аёл роли» – Тамара Мирмақсудова («Пандемия» фильми учун);

 

▪️ «Энг яхши эркак роли» – Тоҳир Саидов («Баҳодир Ялангтўш» фильми учун);

 

▪️ «Ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини» – «Матонат» ҳужжатли фильми учун;

 

▪️ «Энг яхши дебют иши» – Жамшид Нарзиқулов («Ҳоусе» ҳужжатли фильми учун).

 

«Ўзбек кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун» номинациялари бўйича қуйидагилар тақдирланди:

▪️ Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев;

 

▪️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Исамат Эргашев;

 

▪️ «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Темурмалик Юнусов;

 

▪️ «Шуҳрат» медали соҳибаси Адиба Носирова;

 

▪️ Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Назаров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//