2050 йилда замонавий одамлар қандай кўринишда бўлади?

Сақлаш
17:10 / 23.12.2024 10 0

Олимлар 2050 йилга бориб кўплаб замонавий одамларнинг ташқи кўриниши қандай бўлишини модель кўринишда тақдим қилди.

 

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ўша даврда яшовчи инсонларнинг кўриниши қуйидаги суратдагидек бўлади.

 

 

Бунга кунига атиги 6 соат ёки ундан ҳам кам ухлаш асосий сабаб сифатида қаралмоқда.

 

Таъкидланишича, инсониятнинг смартфонларга бўлган иштиёқи туфайли одамлар ҳозир тарихнинг исталган вақтидагидан ҳам ёмонроқ ухламоқда. Агар бу шундай давом этса, одамларнинг соғлиги ёмонлашгандан ёмонлашаверади.

 

Юқоридаги суратда тасвирланган аёл британиялик 45 ёшли Ҳанна бўлиб, у уйқу бўйича мутахассис доктор Софи Босток томонидан моделлаштирилган. Софи уни 2050 йилнинг замонавий одами сифатида тасвирлар экан, аёлнинг нега бундай ҳолатдалигини унда сурункали бел оғриғи, оёқларининг шишиши, сочларнинг тўкилиши ва терининг осилиб қолиши каби нуқсонлар борлигида деб тушунтиради.

 

Фото: Hindustan Times

 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, «замонавий» аёл қўл ва оёқларининг ингичкалигидан азият чекади. Бундан ташқари, унинг иммунитети паст ва у доим грипп юқтириб олишга мойил.

 

Хабарда ёзилишича, «замонавий одам» сифатида кўрсатилган Ҳаннанинг тана тузилиши кам ухлашнинг оқибатларини ўрганишга бағишланган 19 та тадқиқот ишларига асосланган.

 

Хўш, бунга фақат уйқу сабабми? Албатта, ҳа.

 

Бунинг олдини олиш учун ҳозирда мутахассислар катталарга кунига етти соатдан тўққиз соатгача ухлашни тавсия қилмоқда. Чунки етти соатдан кам ухлайдиганлар соғлик билан боғлиқ муаммоларга кўпроқ дуч келади.

 

Бу тадқиқотлар билан ҳам асослаб қўйилган. Яъни узоқ вақт уйқу танқислиги инсоннинг семириб кетиш, юрак хасталиги ва қандли диабет билан оғришига сабаб бўлиши мумкин экан.

 

Хуллас, бугунги даврнинг глобал муаммоси яна биттага ортмоқда. Бу – меъёридан кам ухлаш.

 

Сўровномалар ҳам ҳозирги давр одамлари кам ухлайдиган бўлиб қолганини исботламоқда. Жумладан, Британияда ўтказилган сўровда респондентлар бир кеча-кундузда атиги 6 соату 20 минут ухлашини билдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//