Жамият
«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ жорий йилда танлаб олинган 14 та тумандаги 612 та мактабда синов тариқасида «Менинг мактабим» лойиҳаси ўтказилади.
Бунда
▪️ 18–27 декабрь кунлари – лойиҳаларни шакллантириш (10 кун);
▪️ 2025 йил 2–11 январь кунлари – лойиҳаларни саралаш (10 кун);
▪️ 13–17 январь кунлари – овоз бериш (5 кун) босқичлари бўлиб ўтади.
Ушбу лойиҳаси доирасида ўқувчилар томонидан ўзлари таълим олаётган мактабни жиҳозлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар шакллантирилади ҳамда ўқувчилар танлаган (овоз берган) лойиҳалар молиялаштирилади.
Жорий йилда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир мактабга 50 млн сўмдан маблағ ажратилади.
Олдинроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғчам» лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни бошланганини маълум қилган эди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ