Жамият
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бунга шароит яратаётган бир қанча омиллар санаб ўтилди. Хусусан, аҳоли реал даромадларининг ошиши шароитида иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни самарали жиловлаш ялпи талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни таъминлашни, бу эса, ўз навбатида, пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
Бундан ташқари, пул бозоридаги фоиз ставкалари ва давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги даражалари пул-кредит шароитлари нисбатан қатъий даражада шаклланаётганини кўрсатмоқда. Банк тизимидаги юқори реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллигини оширмоқда. Кредитлаш суръатларининг мақбул даражада ўсиши ва депозитлар ўсишининг юқори суръатлари умумий талабни мувозанатлаштириб, инфляцияга монетар омиллар таъсирини камайтириши кутилмоқда.
Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ҳам 2024 йилнинг иккинчи ярмида барқарор тенденцияларни намоён этиб, йил якунида 6-6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадидан келиб чиқиб, Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган.
Ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларини етарлича қатъий даражада шаклланиши таъминлаб борилади. Бунда, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Иқтисодиётдаги жорий юқори талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда асосий ставка ошириш томонга қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.
Маълумот учун, бугун бўлиб ўтган мажлис янги Бошқарув раиси Тимур Ишметов иштирокидаги биринчи йиғилиш ҳисобланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ