Маданият
Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланаётгани маълум бўлди.
Ушбу тош ўймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган бўлиб, ислом маданиятига оид ҳисобланади.
Унинг ўлчамлари қуйидагича келтирилган:
▪️ баландлиги – 29 см;
▪️ кенглиги – 50 см;
▪️ қалинлиги – 32 см;
▪️ оғирлиги – 42,5 кг.
Экспонатга «мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради», деган таъриф берилган.
«Бу тошга сангтарош Маҳмуд бин Муҳаммад исмли Рашид номи билан машҳур бўлган муҳркан ва заргар ишлов берган. Рашид асли келиб чиқиши Шарқий Эроннинг узоқ Нишопур шаҳридан бўлиб, афтидан мўғуллар босқинидан Ғарбий Эронга қочиб келган бўлиши мумкин», деб ёзади филология фанлари бўйича фалсафа доктори Анвар Матниязов ўз мақоласида.
Тош Эрон ҳудудидан топилган бўлиб, акцияда сотиб олинган. У музейда №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган бўлиб, милодий 1230/1231 йилда ишлангани манба сифатида келтирилган.
Яда тоши нима экани ва у ҳақида қандай ҳикоялар борлиги ҳақида ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Спорт
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ