Маданият
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган минтақа мамлакатлари ва Озарбайжон Президентлари Ўзбекистон Президенти билан биргаликда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига келди.
.jpg)
Давлат раҳбарлари мусулмон оламининг бебаҳо маънавий дурдонаси саналган Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим залига ташриф буюришди.
Етакчилар, шунингдек, «Исломдан аввалги цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс», «Иккинчи Ренессанс» ҳамда «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс» бўлимлари билан танишишди.
(1).jpg)
Раҳбарлар минтақа мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий лойиҳаларни илгари суриш ва умумий гуманитар қадриятларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
(1).jpg)
Минтақанинг бой умумий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш борасидаги Ўзбекистоннинг кенг кўламли саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди. Мажмуа замонавий тадқиқот маркази бўлиб хизмат қилишига, минтақа мамлакатлари ўртасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.
Маданият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77581
Жамият
56634
Жамият
55835
Жамият
50900
Жамият
//
Изоҳ йўқ