«Келажак мероси» мукофоти совриндорлари тақдирланди

Сақлаш
19:44 / 15.11.2025 4 0

Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Президентлари «Келажак мероси» халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таъсис этилган мазкур халқаро мукофот адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида катта ютуқларга эришган миллий ва хорижий ижодкорларни рағбатлантиришга қаратилган.

 

Хабарга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон вакиллари: Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев «Адабиёт» номинациясида, Тожикистон халқ шоири Давлат Сафарзода «Маданият» номинациясида, М.Авезов номидаги Қозоғистон Миллий драма театри актёри Еркебулан Дайиров «Театр ва кино» йўналишида, Озарбайжон халқ артисти Алим Гасимов «Мусиқа ва рақс» номинациясида, Туркманистон халқ артисти Бабасари Аннамирадов «Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги халқаро марказ директори ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Дилафруз Эгамбердиева «Фан, таълим ва рақамли технологиялар» номинациясида танловнинг илк ғолиблари бўлди.

 

 

Етакчилар ҳузурида лауреатларга мукофот статуэткаси, диплом ҳамда 10 минг долларлик пул мукофоти топширилди.

 

Давлат раҳбарлари совриндорлар билан суратга тушди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//