Сиёсат
Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – «Олий Даражали Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.
(1).jpg)
Ўзбекистон етакчиси мукофотни топширар экан, Қозоғистон Республикаси Президентининг икки қардош халқ ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги улкан шахсий хизматларини алоҳида таъкидлади.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки халқ ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги тараққиёт даражасига чиқиб, намунали аҳамият касб этгани қайд этилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг глобал миқёсда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, минтақамизда ишонч, ўзаро ҳамжиҳатлик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари олқишланди.
(1).jpg)
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига бундай юксак мукофот учун миннатдорлик билдирди ҳамда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик руҳидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ