Сиёсат
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.
Бунда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг чипталари темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоизлик чегирма билан сотилади. Бироқ бу имтиёз SV/VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари учун татбиқ этилмайди.
Чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январгача.
Талабалар чипталарни сотиб олиш учун шахсий паспортлари билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланиши мумкин.
Улар платформада ўзларининг талаба эканини белгилаши керак бўлади.
Олдинроқ UzAirways ҳам талабалар учун чегирмалар эълон қилган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ