Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси ўзгарди

Сақлаш
17:41 / 10.12.2024 40 0

Трансфермаркт Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер нархи янгиланганини маълум қилди.

 

Унга кўра, «Ланс» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 7 млн еврога қимматлашган. Энди унинг баҳоси 12 млн евро.

 

 

Трансфермаркет порталининг жорий йил июнь ойида янгилаган рейтингига кўра, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси Аббосбек Файзуллаев эди (6 млн евро). Шомуродов эса 2-ўринда бўлган – 5 млн евро.

 

Хабарда ёзилишича, Ҳусанов бу нарх билан Франция чемпионатида марказий ҳимоячилар орасида 21-ўринга, У-21 марказий ҳимоячилар орасида эса 2-ўринга кўтарилган. Осиёлик марказий ҳимоячилар орасида эса у 4-ўринни банд қилган.

 

Таъкидлаш лозим, Ҳусанов аллақачон француз клубининг асосий футболчисига айланиб олди. У беллашувларда қайта-қайта энг яхшилардан бири бўлди. Бу эса Европанинг нуфузли жамоалари эътиборини тортди. Жумладан, ҳозирда ўзбек йигитига жаҳоннинг бир нечта машҳур футбол клубларидан таклифлар тушмоқда. Булар орасида «ПСЖ», «Тоттенҳем» ва «Ньюкасл» каби топ клублар ҳам бор.

 

Маълумот учун, 2021 йилда «Рома»га ўтганидан кейин Трансфермаркт Элдор Шомуродовни 14 миллион еврога баҳолаган эди. Шу ҳисобда, Абдуқодир Ҳусанов ўзбек футболи тарихидаги иккинчи натижани қайд этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//