Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Сақлаш
11:31 / 07.12.2024 95 0

Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Мирзабек Холмедовнинг ўғли Улуғбек ҳамда Юлдуз Усмонова ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

 

Таъкидлаш лозим, марҳумнинг ўзи Instagramʼда бир неча ой кўринмай қолганди. У кейинчалик, яъни 24 ноябрда мухлисларга алоқага чиқиб, оғир бетоб бўлгани ҳақида сўзлаб берган эди.

 

«Озгина соғлиғимда мазам бўлмай қолганди. Шунга чиқиш қилмадим. Иссиқ жонмиз, билиб бўлмайди. Ҳозирги кунда соғлигим анча яхши.Худо хоҳласа, сизларнинг дуоларинг билан яна куч-қувватга кириб, олдиларингга қайтишга тайёрман. Даволаниш ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда «Мирзо» театрининг концерти, у ерда роль ижро этишим керак», деган эди актриса мазкур видеода.

 

Маълумот учун, икки фарзанднинг онаси бўлган Ҳалима Ибрагимова 1979 йили Тошкентда туғилган. У Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган ва кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда ишлаган.

 

Шунингдек, мухлислар уни кинофильмлардаги турли роллардан танишган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//