Жамият
Makroиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни мутахассисликлар кесимида ўрганди.
Таҳлил жараёнида 180 та туман ва шаҳарда истиқомат қилувчи 7843 нафар иш берувчи иштирокида сўров ўтказилган. Бунда сўровнома 172 та мутахассисликни ўз ичига қамраб олган.
Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида савдо соҳаси, хусусан, онлайн савдо соҳасида мутахассисларга талаб жуда юқори.
Мисол учун, сўровда қатнашган иш берувчиларнинг катта қисми (23,4 фоизи) савдо соҳасида фаолият юритишини билдирган.
Маълумот учун, республикадаги жами корхоналар орасида савдо корхоналарининг улуши энг юқори бўлиб, бу 32,5 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич эса ўз навбатида айнан савдо соҳаси мутахассисларига талаб юқорилигини асослайди.
Кейинги ўринда эса қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси мутахассислари жой олган. Жумладан, сўровнома якунида қишлоқ хўжалиги ва саноат ускуналари механиги (1,7 фоиз), қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаси мутахассислари (1,4 фоиз), трактор, бульдозер, комбайн ҳайдовчилари (1,4 фоиз), агрономлар (1,3 фоиз), каштачи, тикувчи ва тўқувчиларга ҳам талаб юқорилиги (1,7 фоиз) ойдинлашган.
Шунингдек, таълим муассасаларида хорижий тиллар (инглиз, немис, корейс ва бошқа чет тиллар), математика ва ИТ ўқитувчиларига (1,2 фоиз) ҳам талаб бор.
Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда давлат сектори ва хусусий секторга тегишли корхоналарда маркетолог, ИТ дастурчилари, бухгалтерлар, кадрлар билан ишлаш бўйича ходимларга талаб сезиларли даражага етган.
Малака талаб этилмайдиган фаррош, ҳайдовчи ва боғбонларга ҳам талаб юқори эканлиги аниқланган.
«Буни улар орасида қўнимсизлик даражаси юқорилиги билан изоҳлаш мумкин», дейилади таҳлилий маълумотда.
МҲТИ экспертлари республика миқёсида 172 турдаги мутахассисликларга талаб борлигини айтар экан, ҳудудлар кесимида айрим турдаги мутахассисларга талаб умуман йўқлиги таъкидлайди.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ